Навоий вилоятида банд бўлмаган аҳолига кўмак
15.04.2020
Навоий вилоятининг олис ҳудуди – Томди туманида ҳам карантин ва чекловлар даврида 527 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган бўлиб, 436 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Шунингдек, ишсизлик нафақасини тўлашни кенгайтириш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан микрокредитлар ажратиш, тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар ажратиш каби амалий чоралар ҳам кўрилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов бу ерда бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.