Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув семинарлар ҳамда давра суҳбатлари олиб борилмоқда

23.01.2021

Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясининг Давлат техник инспекторлари томонидан вилоятдаги корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув семинарлар ҳамда давра суҳбатлари олиб борилмоқда.

Шундай давра суҳбатларнинг навбатдагиси  "ELEMENT QURILISH" шўъба корхонасида ўтказилиб, иш берувчи ва ишчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" ги ва "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" ги Қонунлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 06 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида"ги низомининг мазмун мохияти ҳамда  Меҳнат шароитлари, ишлаб чиқаришда учрайдиган касб касалликлари, меҳнат жароҳатларининг келиб чиқиши сабаблари ва нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича тушунча ва кўрсатмалар берилди.