Наманган вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида тренинг
29.09.2021
Наманган вилояти “Ишга марҳамат” мономарказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ҳамкорлигида меҳнат мигрантларини хорижга кетишдан аввал тайёрлашга бағишланган тренингнинг биринчи куни бошланди.
Унда тегишли вазирлик ва идоралар, ХМТ вакиллари, махсус экспертлар иштирок этмоқда.