Наманган шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида вазирлик ПҚ-366-сон  қарори ижросини ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

07.09.2022

Наманган шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида вазирлик бошқарма бошлиғи Илҳом Аброров ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-366-сон  қарори ижросини ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Унда норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан янги механизмларни жорий этиш ва амалга ошириш ишлари ҳақида келишиб олинди.