“Наманган кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиларни ойлигини бермаётгани бўйича ишчиларнинг видеомурожаати ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани айтилган.
25.09.2022
“Наманган кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиларни ойлигини бермаётгани бўйича ишчиларнинг видеомурожаати ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани айтилган.
Ушбу мақола юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш давомида корхонанинг 98 нафар ишчи-ходимларининг иш ҳақларидан 127 528 269 сўм қарздорлик аниқланиб, иш ҳақларини тўлиқ ундириб берилиши таъминланган.