Мўйноқда хотин-қизлар бандлиги таъминланди
24.11.2023
Туманнинг “Арал”МФЙ ҳудудида жойлашган “НИЛУФАР НУРСАЯ” тикувчилик корхонаси негизида “Аёллар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган 10 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан 72,5 млн.сўм субсидия ажратилди.
Эндиликда бу хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилган ҳолда оиласига қўшимча даромад келтиришади.