"МИГРАЦИЯ МУАММОЛАРИ, ОДАМ САВДОСИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ" МАВЗУСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ РАИСИ ТАНЗИЛА НОРБОЕВА ВА ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ТАШКИЛОТИ (ХМТ) БОШ КОТИБИ ЎРТАСИДА СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
31.10.2020
ХМТ Бош котиби Aнтонио Виторино республикада ҳориждаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни маъқуллади.
Ушбу йўналишдаги ишлар эндигина бошланганини ҳисобга олиб, ХМТ ва тегишли вазирликлар ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Улар маҳаллий диаспоралар билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга, одам савдосига қарши кураш, мигрант болаларни ҳимоя қилиш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларни такомиллаштиришга қаратилган.