Меҳнат мигрантларининг ҳаётий хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Ўзагросуғурта” АЖ бошқарув раиси Сарвар Отамуратов билан учрашув бўлиб ўтди
Меҳнат мигрантларининг ҳаётий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини янада мустаҳкамлаш бўйича 2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ўзагросуғурта” АЖ бошқарув раиси Сарвар Отамуратов билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда бошқарув раиси билан бирга, “Агрос ҳаёт” суғурта компанияси бош директори Бобур Абиркулов, “Ўзагросуғурта” АЖнинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Сергей Панов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги вазирлик масъуллари қатнашди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари ҳаётини суғурталаш масаласини муҳокама этишдан иборат бўлди.