Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида «PricewaterhouseCoopers» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

07.04.2021

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги экспертлари, “PricewaterhouseCoopers” компаниясининг Россия Федерациясидаги Давлат секторига хизмат кўрсатиш амалиёти бошлиғи М.Магрилов ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги бизнес-консалтинг амалиёти директори Ф.Саидов иштирок этди.

Тадбирда юртимизда бандликка оид амалга оширилаётган ислоҳотлар, меҳнат унумдорлигини ошириш, иш билан таъминлашнинг мослашувчан шакллари, минтақавий “фриланс” платформаларини ишлаб чиқиш ҳамда “upskill” яъни ёши катта мутахассисларни қайта ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, инсон ресурслари, расмий ҳамда норасмий сектордаги муаммолар, ходимлар малакасини ошириш орқали меҳнат самарадорлигига эришиш масалалари хусусида ҳам сўз юритилди.