Маънавий жасорат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Давлат тили – Ўзбек тилидаги чиқиши халқаро миқёсдаги буюк тарихий ҳодиса бўлди. Буни мамлакатимизда “21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни” сифатида нишонланишига жуда катта туҳфа десак муболаға бўлмайди.
Афғонистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Ҳолид Элмий томонидан “Ўзбекистон жаҳон майдонида” деб номланган тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган кўрсатувда Афғонистонлик машҳур адабиётшунос олимнинг ўзининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Илк бор она тилимиз – ўзбек тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг умумий йиғинида янграгани дунё ўзбекларига қутлуғ бўлсин! Жаноб Шавкат Мирзиёевга ташаккур билдираман” деб ёзган постини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, бу Афғонистон ўзбекларига катта тўй ва тантана деб эътироф этди.
Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган бу кун Ўзбекистонда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош ғоя атрофида бирлашган халқимиз қалбида ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди.
Гуллола ИСАКОВА,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилини
ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси