“Мажбурий меҳнат ва одам савдосига қаршимиз” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

14.10.2022

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда “Мажбурий меҳнатга  ва одам савдосига қаршимиз” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Унда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мавзуга оид масалалар муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилар билан очиқ савол-жавоб шаклида ўтказилди. Шунингдек хусусий бандлик агентликлари фаолияти мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи Алишер Мирхолдоров қатнашди ва миграция соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳозирги кунда ноқонуний фаолият олиб бораётган консалтинг фирмаларга алданиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирди, расмий мақомга эга бўлган ташкилотлар хизматидан фойдаланиш лозимлиги борасида огоҳлантирди.