Мажбурий меҳнатга қарши курашиш юзасидан Тошкент вилоятида ўқув-семинар ташкил этилди

02.07.2020

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг 2020 йил 17 июндаги йиғилишида тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича республикамиз бўйлаб режа асосида  онлайн ўқув-семинарлар давом этмоқда. Навбатдаги манзил Тошкент вилояти бўлди.

toshkent majburiy

Карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этилган мазкур йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов, Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили О.Липкану, Иш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари федерацияси масъуллари, фуқаролик жамияти фаоллари, Тошкент вилояти фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар иштирок этди. 

toshkent majburiy 2 

Тадбир давомида тингловчилар мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун-моҳияти, пахта йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилишда нималарга амал қилиш зарурлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, ўқув-семинар охирида улар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

toshkent majburiy 3