"МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ" "МАҲАЛЛА ЙЕТТИЛИГИ"ГА АЙЛАНАДИ

26.09.2023

"МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ" "МАҲАЛЛА ЙЕТТИЛИГИ"ГА АЙЛАНАДИ

Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидланди.

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.