Лотин алифбосига асосланган Давлат тилида иш юритиш юзасидан қисқа муддатли ўқув курсларини тугатган ходимларга сертификатлар топширилди

18.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони ҳамда 2020 йилнинг 20 октябридаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик марказий аппарати ходимлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида ташкил этилган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг малакали мутахассислари томонидан билим ва кўникмаларини оширдилар.
    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида малакасини оширган ходимлар учун сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг раҳбар ва ходимлари, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида ташкил этилган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг профессор, ўқитувчилари, матбуот ва ОАВлари вакиллари иштирок этдилар.

Ходимларнинг фаолияти давомида давлат тилида иш юритиш борасида билим ва кўникмаларини оширишга муносиб ҳисса қўшган устозларга вазирликнинг ташаккурномаси тақдим этилди.