Кунлик меҳнат маркази фаолиятини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш учун Республикадаги барча тадбиркорлик субъектлари ҳамкорликка таклиф этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги “Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 410-сон қарорида жойларда давлат-хусусий шериклик асосида белгиланган тартибда Марказларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Қўйлиқ бозори ҳудуди атрофида вақтинчалик ишларда ишлаш мақсадида фуқароларнинг айниқса хотин-қизларнинг тўпланиши кузатилмоқда. Мазкур фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилишни самарали ташкил этиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Кунлик меҳнат маркази фаолиятини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш учун Республикадаги барча тадбиркорлик субъектларини таклиф этади.
Ушбу Кунлик меҳнат марказини ДХШ асосида ташкил этишда қуйидагиларни назарда тутиш талаб этилади:
- Қисқа рақамли Тезкор алоқа хизматини (call марказни) ташкил этиш;
- Тезкор алоқа хизмати орқали жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;
- Бир кун давомида камида 25 нафар ишсиз фуқароларни айниқса хотин қизларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш;
- Ишчиларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш учун камида 2 дона транспорт воситасига эга бўлиш;
- Вақтинча ишларда ишловчи фуқаролар учун камида 20 ўринли пуллик хизмат кўрсатувчи ётоқҳона қуриш;
- Вақтинчалик ишловчи фуқаролар учун камида 100 кишилик арзонлаштирилган нархларда хизмат кўрсатувчи ошхона ташкил этиш;
- Фуқароларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага беришни йўлга қўйиш;
- Онлайн хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш учун Марказ веб сайтини яратиш;
- Кенг қамровли ахборот-тарғибот ва реклама хизматини йўлга қўйиш учун интернет тармоғидаги барча ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Instagram ва ҳ.к.) ўз манзилига эга бўлиши.
Лойиҳалар юзасидан хусусий шерик танлови Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги “Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 410-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Кунлик меҳнат марказларини давлат-хусусий-шериклик асосида ташкил этиш бўйича тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиб амалга оширишга қизиққан тадбиркорлар вазирликнинг (+998 71) 239-41-21 (ички рақам 224) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар мурожаатларга мувофиқ тақдим этилади.