"Кунлик ишчилар маркази" очилиш маросимига тайёргарлик жараёни
25.02.2020
Айни пайтда Юнусобод туманида жойлашган "Кунлик ишчилар маркази" очилиш маросимига тайёргарлик жараёни қизғин кетмоқда.
Марказ биноси кунлик ишлайдиганлар учун мўлжалланган бўлиб, унда зарур шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, бинони ёзда салқин, қишда иссиқ сақловчи воситалар, арзонлаштирилган овқатланиш шохобчаси, асбоб-ускуналарни ижарага бериш тизими, меҳнат муҳофазаси ҳақида тушунча берувчи кўргазмали қуроллар, маданий хордиқ чиқариш учун имкониятлар (кутубхонаси, шахмат-шашка тахталари) йўлга қўйилган.