Кунлик ишчилар маркази имкониятлари билан танишинг

12.02.2020

Пойтахтнинг Яшнобод тумани. Қўйлиқ бозори. Кунлик ишга чиққан эркак ва аёлларни бу манзилда доимо учратасиз: хоҳ жазирама иссиқ бўлсин, хоҳ қаҳратон қиш. Бундай шароитда меҳнат қилиш, рўзғор тебратиш осон эмаслиги тайин. 

Кунлик ишчилар, жумладан, аёлларнинг сарсон-саргардонлигига барҳам бериш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида аёлларга мўлжалланган “Кунлик ишчилар маркази” барпо этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида филиал шаклида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари ташкил қилиш белгиланган.

кунлик иш

Бинонинг очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Хотин-қизлар қўмитаси раиси,Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этди.

кунлик иш 7

Марказда хотин-қизлар етарлича шароитлар яратилган. Хусусан, арзонлаштирилган овқатланиш шохобчаси, асбоб-ускуналарни ижарага бериш тизими, меҳнат муҳофазаси ҳақида тушунча берувчи кўргазмали қуроллар шу жумласидан.

 photo_2020-02-12_10-47-07 

Бу ерда аёллар маданий ҳордиқ чиқариши, китоб мутолаа қилиши, шахмат-шашка тахталарида дона суриши мумкин.

кунлик иш 2

кунлик иш 9

Хориж тажрибасини ўрганган ҳолда марказда вақтинчалик иш билан таъминлашда АУТСОРСИНГ ва АУТСТАФФИНГ хизматлари йўлга қўйилган.

Мазкур марказ қатор қулайликларга эга. Унинг ишга туширилиши орқали иш изловчиларни рўйхатга олишда эскича ёндашувга барҳам бериладибўш иш ўринлари билан танишиш имконияти яратилади, иш берувчи ва иш изловчилар ўртасида мулоқот қилиш учун майдон юзага келади, шунингдек рўйхатдан ўтган иш изловчиларнинг зарурий иш қуроллари билан боғлиқ муаммолари барҳам топиб, меҳнат муҳофазасининг кафолатланишига эришилади.

кунлик иш 6

Кейинчалик мазкур марказларда аёлларни касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш кўзда тутилган. Шу орқали хотин-қизлар ўз ҳудудида мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.