Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-918-сонли Қонуни қабул қилинди.

13.03.2024

Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 95-сонли Конвенсияси (Женева, 1949-йил, 1-июл) ратификация қилинди.
Ратификацияга биноан конвенсияда иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган, қоидалар иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилиши қайд этилган.

Конвенсияда:

ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши;

иш ҳақи бевосита ходимга иш кунида ва иш жойида нақд шаклида тўланиши, натура шаклида тўлашнинг чегараси ва шартлари мавжудлиги;

ходимнинг иш ҳақини эркин тасарруф эта олиши, иш ҳақидан ушлаб қолиниши ва чегараси фақат миллий қонунчиликда белгиланиши;

ходимларга иш ҳақини ҳисобланиши ва таркиби тўғрисида ахборот олишлари каби ҳуқуқларидан фойдалана олиши лозимлиги ва бошқа талаблар мавжуд.

Маълумот учун, мазкур конвенсия 98 та давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам мавжуд