Коррупцияга қарши курашиш мавзусида видеоселектор ташкил этилди

08.07.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини юксалтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилингани, шунингдек, иқтисодиётни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилиши таъкидланган.

коррупция 3 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиботига қаратилган видеоселектор ташкил этилди.

Тадбир давомида коррупция демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида қайд этилиб, унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

коррупция 2 

Шунингдек, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйишда очиқлик, шаффофликни таъминлаш, ходимларни одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этишлари борасида тизимли ишларни ташкил қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

коррупция 

коррупция 1 

коррупция 4