Корея Республикасидаги элчиси ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

28.02.2020

Жорий йилнинг 24 февраль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Фарғона ва Хоразм вилоятларида Касбга ўқитиш марказлари лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ қилиниши масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Корея ва Ўзбекистоннинг кўп йиллик ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди ҳамда бугунги кунда Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) лойиҳалари Ўзбекистонда касбга ўқитишнинг ривожланишига катта ҳисса қўшаётгани ва бунинг билан ўзбекистонлик ишчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашаётгани таъкидланди.

КОИКА01 

КОИКА 02 

КОИКА 03