KOIKA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда касбга ўқитиш тизими янада ривожлантирилади

21.10.2019

Ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасидаги энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

21 октябрь Меҳнат вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIKA)нинг Ўзбекистондаги офиси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айни масалалар муҳокама марказида бўлди.

Учрашувда Офис директори Сон Сонг Иль, лойиҳа ҳамкорлари Рустамбек Мухторов, Даврон Хожиев ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.

Маълумки, бугунги кунда Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият юритмоқда. Мазкур касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш бевосита KOIKA билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Учрашув давомида томонлар Фарғона ва Урганч шаҳарларида худди шундай касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашди.

1 (27)

2 (20)

3 (16)

4 (10)