Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Матар Ал Кемзи билан учрашди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Матар Ал Кемзи билан учрашди. Унда БАА ҳукумати томонидан мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мунтазам равишда кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами ва унинг 2023-йилдаги режалари ҳақида фикр юритилди.
Маълумот учун: 2021-йилда БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари “Совуқ қишдан жабр кўрганларга ёрдам” дастури доирасида 400 та оилага иситиш мосламалари етказиб берган. Шунингдек, 2022-йил феврал ойида “Ўзбекистон 2022 -йил қиш мавсуми учун товарларни етказиб бериш бўйича компания” лойиҳаси доирасида республикадаги эҳтиёжманд оилалар учун иссиқ кийим-кечакларнинг навбатдаги партияси тақдим этилган эди.