“Jyonan-staff bank xususiy bandlik agentligi” масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини қайта тикланди
“Jyonan-staff bank xususiy bandlik agentligi” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги 25.05.2000 йилдаги 71-II-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги 16.10.2018 йилдаги ЎРҚ-501-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низоми” талабларига мувофиқ, лицензияловчи орган томонидан мазкур хусусий агентликнинг 2019 йилнинг 14 февралда №0038 рақам билан берилган лицензиясини амал қилиниши жорий йилнинг 3 декабрь кунидан бошлаб фаолияти қайта тикланди.