Жиззах шаҳар “Ишга марҳамат” Мономарказида "Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

14.10.2021

Унда жами 11 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 136 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада ёшлар, жумладан, касб ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ишсиз оила аъзолари қатнашди.

Тадбирда фуқароларнинг 6 нафарини йўлланма асосида ўзлари танлаган касб мутахассиликлари бўйича ишга юборилди. Шунингдек, шаҳардаги Тижорат банклари тамонидан тадбиркорлик йўналишлари бўйича йўл-йўриқ ва тушунчалар берилди.

Ўтказилган тадбир давомида "Болага китоб беринг" шиори остида "Китобхонлик ярмаркаси" ҳам ўтказилди.

Ярмарка якунида эса ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун мономарказга экскурсия уюштирилди.