Жиззах вилояти: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли бандлиги таъминланяпти

05.04.2020

2020 йил 2 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилояти Янгиобод туманида хизмат сафарида бўлди.

Сафар давомида тумандаги «Янгиобод Барака Чеварлари»МЧЖ тикув-трикотаж  корхонасида  ишлаётган ишчилар меҳнат фаолияти билан танишди ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

Мазкур корхонага туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўлланма асосида февраль ойида ишсиз фуқаролар ишга юборилган ва бугунги кунда улар 67 нафарни ташкил этади.

Мазкур фуқаролар корхона мутасаддилари томонидан тикувчилик йўналишида касбга тайёрланган, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 3 нафар ходим учун фераль ойида 2,7 млн сўм субсидия маблағи тўлаб берилган.

Корхонага ташриф давомида 64 нафар фуқарони касбга қайта ўқитиш харажатлари учун апрель ойининг 7 санасига қадар Бандликка кумаклашиш давлат жамғармаси маблағлари томонидан 57,0 млн сўм субсидия маблағи ажратиш белгиланди.