Ижтимоий тармоқлард "NestOne биноси олдида нималар бўлмоқда?" сарловҳаси остида тарқалган мақола юзасидан расмий муносабат

17.05.2022

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2022 йил 17 май куни “Ozodnews” ижтимоий тармоғидан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Tashkent city” ҳудудида қурилаётган “Nestone” осмонўпар биносида ишлаётган ишчиларга”Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХК ”Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar” ПУ томонидан ўз вақтида ишчиларга иш ҳақини берилмаганлиги ҳолати юзасидан чоп этилган мақола ўрганилди.

Аниқланишича, 2022 йил 17 май куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” худудидаги “Nestone” осмонўпар биносида ”Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчилари 2022 йил апрель учун учун иш ҳақларини олмаганлиги сабабли мазкур корхонага нисбатан норозилик билдирган, мазкур мақолани ўрганиш жараёнида, 2022 йил 17 май куни 312 нафар ишчиларга 1 007 001 825.87(бир миллиард етти миллион бир минг саккиз юз йигирма беш) сўм иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” худудидаги “Nestone” осмонўпар биносида”Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar” ПУнинг 427 нафар ишчилари 2022 йил апрель ойи учун иш ҳақини ўз вақтида олмаганлиги сабабли мазкур корхона раҳбариятига норозилик билдирган, мазкур ҳолат юзасида ишчиларга 2022 йил 17 май куни 427 нафар ишчиларга 1 346 355 177.06 (бир миллиард уч юз қирқ олти миллион уч юз эллик беш минг бир юз етмиш етти) сўм иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 1066-сонли Низомига мувофиқ, Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2022 йил 17 май куни Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХК ва ”Оzguven tasarim mimarlik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари Guven Mehmetra номига ёзма кўрсатма берилди.