Ижтимоий тармоқдаги “МУБОРАК-ЭКО ХАЁТ” МЧЖ томонидан ходимларга ойлик иш ҳақи берилмаганлиги баён қилинган хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Унга кўра, “МУБОРАК-ЭКО ХАЁТ” МЧЖ томонидан фуқаро Т.Шомирзаев ва жамиятнинг 171-нафар ишчи ва хизматчиларининг
2021-йил август ойи иш хақлари тўлиқ, сентябр ойи иш хақидан 55 фоиз миқдоридаги иш хақлари жорий йилнинг 28 октябр куни тўлаб берилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, жамият томонидан фуқаро Т.Шомирзаевнинг 2021-йил сентябр ойи иш хақининг 45 фоизи ва октябр ойи иш хақи жами 1 711 386 сўм ҳамда жамиятнинг 171-нафар ишчи ва хизматчиларининг 222 275 857 сўм миқдоридаги иш хақлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-161 -моддалари талабига кўра тўлаб берилмаганлиги сабабли, мазкур иш ҳақларини ундириш масаласида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан томонидан фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво аризаси кирити.