Ижтимоий сўров ўтказилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги «Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1011-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб “Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш” мавзусида социологик тадқиқотлар ўтказиб келинмоқда.
Айни кунларда марказ ходимлари томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари учун “Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси”ни ишлаб чиқиш учун уй хўжаликларини ўрганиш мақсадида республика бўйлаб сўровнома ёрдамида тадқиқот ўтказишмоқда.
Тадқиқот давомида 108 та шаҳар ва туманларнинг 490 та маҳалласидан 4900та уй хўжаликларида ўрганишлар олиб борилади.