"Ишга марҳамат" мономарказлари ходимлари учун махсус тренинг

30.10.2023

"Ишга марҳамат" мономарказлари ходимлари учун махсус тренинг

 Қуёш коллекторлардан фойдаланиш анъанавий электр энергияси мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларда инфратузилма муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Бироқ, бугунги кунда қуёш-сув коллекторлари бўйича малакали мутахассисларнинг етишмаслиги муаммоси мавжуд.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан қўшма лойиҳаси доирасида 2023-йил 30-октябрдан 3-ноябрга қадар Тошкент шаҳрида “Иссиқ сув тайёрлаш ва иситиш тизимлар учун қуёш коллекторларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш” бўйича "Ишга марҳамат" мономарказлари мутахассис-ўқитувчиларини (сантехник-чилангарлар) тайёрлаш бўйича тренинг ўтказилди. Ҳам назарий, ҳам амалий қисмлардан иборат бўлган мазкур тренинг 5 кун давом этди.

 Тренинг иштирокчилари кичик гуруҳларга бўлиниб, билимларни мустаҳкамлаш учун қуёш панеллари обектларида амалиёт ўтадилар. Тренинг сўнггида мономарказлар иштирокчилари келгусида мустақил равишда дарс ўтишлари учун барча услубий материаллар билан таъминланади.