Ишчи гуруҳ аъзолари Тўрткўлда

29.09.2020

Ишчи гуруҳ аъзолари Тўрткўлда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, меҳнат вазирлиги ҳамда касаба уюшмалари федерацияси вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳи аъзолари Тўрткўл туманидаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари ҳамда пахта далаларида бўлиб, аҳолининг терим жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаётганлиги борасидаги ҳолатларни ўрганди.

Ишчи гуруҳ тумандаги “Тўрткўл шиша идишлари” МЧЖ, “Тўрткўл кунжути” МЧЖга қарашли иссиқхонада, “Кўна Тўрткўл” ОФЙ ҳудудидаги “Кўна Тўрткўл лочини”, “Шўрахон” ОФЙдаги “Чорвадор”, “Оққамиш” ОФЙдаги “Салоҳиддин Жайҳун”, “Пахтачи” ОФЙдаги “Калтаминор олтин ўлкаси” фермер хўжаликларида бўлдилар.

Дала бошида теримчилар, отряд бошлиқлари билан суҳбат олиб борди.

Пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган илғор теримчилар совғалар билан рағбатлантирилди.