Ижтимоий тармоқлардаги “Aндижонда яна аёл ҳақоратланди.....” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Aндижонда яна аёл ҳақоратланди.....” сарлавҳали хабар https://t.me/Xalqni_dardi/440 тарқалган.
Овозли хабардаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Aниқланишича, хабардаги овоз Aндижон вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи A.Мамаюсуповга эмас балки, вилоят Бандлик Бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.Муҳаммаджоновга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Aндижон шаҳар Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ ходимаси Х.Жўрабекова билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-апрел кунги ПҚ-5053-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан 2021 йил 4-июл кунидан бекор қилинган.
Aндижон вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.Муҳаммаджонов унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлган вақтида низо келиб чиққан.
Ушбу низоли ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо беришлик учун Aндижон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилинган ҳамда ҳолат юзасидан ҳозирда Aндижон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.