Ижтимоий тармоқларда Оқдарё туман ҳокими тегишли масъуллар билан Лойиш шаҳарчаси

06.04.2022



Ижтимоий тармоқларда Оқдарё туман ҳокими тегишли масъуллар билан Лойиш шаҳарчаси Амир Темур кўчаси бўйлаб дам олиш куни бўлишига қарамасдан ҳудуднинг ободонлаштириш ишлари, пиёдалар йўлаклари, йўл атрофида жойлашган хонадонлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг шаҳарсозлик нормалари талаб даражасидалиги хусусида ўрганиш олиб борганидан шикоят қилинган тўғрисида хабар (https://t.me/Otabek/5502) тарқалган.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу ҳолат бўйича қонунда белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилади ва қўшимча равишда ахборот тақдим этилади.