Ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳар 5А кичик ноҳиядаги “Янги тонг”МФЙга қарашли 23-сонли МТТ да ишчи ходимлар мажбурий меҳнат жалб қилинганлиги юзасидан расмий муносабат

15.04.2022

Ижтимоий тармоқларда“Наманган шаҳар
5А кичик ноҳиядаги “Янги тонг”МФЙга қарашли 23-сонли МТТ да ишчи ходимлар мажбурий тартибда МТТ директори томонидан ишга жалб қилинмоқда” сарлавҳаси билан тарқалган хабар (https://t.me/TanqidlarUz/9359) юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Унга кўра Давлатобод туман Мактабгача таълим ташкилот директори томонидан муассаса ходимларини вазифасидан ташқари мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига жалб қилинмаганлиги аниқланди.