Ижтимоий тармоқдаги “Бош вазир ўринбосари қонунни билмайдими ёки кодекс ўзгардими?”

29.03.2022

Ижтимоий тармоқдаги “Бош вазир ўринбосари қонунни билмайдими ёки кодекс ўзгардими?” сарлавҳаси юзасидан чиқарилган мақола давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасига асосан меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:
ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 85-моддасида дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас деб белгиланган. Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.
Юқоридагиларга мувофиқ, ходимларни ишга қабул қилишда белгиланган дастлабки синов муддати давомийлиги 3 ойдан ортиқ бўлиши амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади.