Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 2020 йил учун иш режаси кўриб чиқилди

15.11.2019

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хотин-қизлар бандлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббус доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда. Айни масала юзасидан жорий йилнинг 14 ноябрь куни муҳокама ўтказилди.

Унда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 2020 йил учун иш режаси кўриб чиқилди. Шунингдек, хориждан қайтган фуқаролар ҳамда меҳнат муҳожирларини фойдали меҳнатга йўналтириш ва хотин-қизлар ўртасида ташқи ҳамда ички миграцияга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни манзилли рўйхатлар асосида квоталанган иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.

хт1

хт2

хт3