Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

26.01.2021

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, ҳарбий хизматдан қайтган, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда 43 та корхона ўзларида мавжуд 258 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Унда жами 195 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб, уларнинг 11 нафарига доимий ишга жойлашиш, 30 нафарига касб-ҳунарга ўқитишга, 54 нафарига ўзига мақбул келган йўналишлар бўйича ҳамда хунармандлар уюшмаси билан «Устоз-шогирд» анъаналари асосида 10 нафарига йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 3 нафар ишсиз фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар ажратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда тумандаги "Шовот" маҳалласида аёллар сартарошчилиги, “Ўзбекистон” махалласида қандолатчилик, пишириқчилик касбларини ўргатиш учун ташкил қилинган касб-хунарга ўқитиш масканлари керакли асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.

Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг 165 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.