“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор Қорақалпоғистонда

10.05.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича жамоат маслаҳатчиси тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Мазкур низомга мувофиқ, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича жамоат маслаҳатчиси лавозимига Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикасидан Марсель Асфандияров тавсия қилинган эди.

Марсель Асфандияров Нукус шаҳридаги “Ишга мархамат” Моно марказига бориб, Марказда чет давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг 19-та йўналиш бўйича касб-хунар ва чет тилларига, хусусан рус тилига ўқитиш имконияти, жихозланган ўқиш хоналари билан танишди. Ундан сўнг Нукус автойўл коллежига бориб, унда таҳсил олаётган фуқаролар билан учрашди.

Учрашув давомида фуқароларга чет давлатларга қонуний чикишнинг қулайлилиги ҳақида айтиб ўтилди. Чет давлатларда, хусусан, Бошқирдистон Республикасида мураккаб вазиятга тушиб қолган меҳнат мигрантларига берилаётган хуқуқий, моддий ёрдамлар, ишсиз қолган мигрантларга иш топишда ёрдам бериш, қисқа муддатли курсларда  касб-хунар ва рус тилига ўқитишга жалб қилиш ва тегишли сертификатлар билан таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.