Гулистон, Наманган, Жиззаҳ ва Хивада “Future Skills Uzbekistan” лойихасига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки дирекцияси” МЧЖ ҳамкорлигидаги ИТ мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма “Future Skills Uzbekistan” лойиҳасига 2021 йил март ойида Гулистон, Наманган, Жиззаҳ ва Хива шахарларида старт берилди. Дастур доирасида республиканинг ҳар бир ҳудудидан 100 нафар иштирокчини ўқитиш назарда тутилган.
Ўқув курсларининг ишга тушурилиши маросимида иштироқчиларга IT-Park ҳодимлари томонидан лойиҳа ҳамда ундан кутилаётган натижалар ҳақида қисқа тақдимот ўтказилди.
Маълумот ўрнида, “Future Skills Uzbekistan” лойиҳасининг мақсади- ахборот технологиялари бўйича кенг қамровли ўқув дастури орқали юқори малакали IT мутахассислар сонини кўпайтиришдир. Лойиҳа 3 асосий босқичдан иборат бўлиб: профессионал таълим ва IT мутахассисларни тайёрлаш, IT мутахассисининг малакасини баҳолаш ва малака паспортини бериш, ҳамда ишга жойлашиш ва ўзини-ўзи банд қилиш (фрилансерлик) бўйича ёрдам кўрсатиш масалаларини ўз ичига қамраб олади. Дастурнинг умумий давомийлиги 9 ой бўлиб, ҳафтасига 3 марта, кунига 3 соат давомида амалга оширилади.