Германиянинг “Mangold Consulting Gmbh” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

24.03.2022

#Халқаро_ҳамкорлик

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Германиянинг “Mangold Consulting Gmbh” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги вазирлик ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари ҳамда компания президенти Клаус Манголд ва бошқарувчи директор, доктор Кристоф Манголд иштирок этди.

Учрашувда меҳнат миграцияси, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзбекистонлик фуқароларни Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.

➡️ Тадбир сўнгида Ўзбекистон ва Германия меҳнат бозоридаги талаб ва таклифлар мутаносиблиги таъкидланди.