Фуқаро мурожаати юзасидан ахборот

18.02.2020

Халқаро Пресс-клубнинг “Мурожаатнома-2020” таҳлилига бағишланган сонида фуқаролардан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат келиб тушган эди. Хоразм вилояти Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г.Муродова банк иши йўналиши бўйича касб-ҳунар коллежини тамомлаган қизини ишга жойлаш юзасидан амалий ёрдам сўраган. Янгиариқ тумани АБКМ Н.Қўчқоровани туманда мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирган. Фуқаронинг мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари йўқлиги сабабли унга мавжуд бошқа бўш иш ўринлари таклиф қилинган. Шунингдек унга субсидия ва грант олиш таклиф қилинган. Бироқ Н.Қўчқорова буларнинг барини рад этган.