“Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи даври янги форматда ишга тушмоқда

17.08.2020

Давом этаётган пандемия одамлар ва ташкилотлар ҳаётининг барча соҳаларига таъсир этиб ўзгаришларни тезлаштириш, янги технологияларни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Пандемия даврида одамлар ҳаётида, одатлари ва истакларида мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Ва бу ўз навбатида бошқа соҳаларга таъсир кўрсатмоқда. Пандемия оқибатларини юмшатиш учун бизнинг таклифимиз - Стартап ташаббуслари.

Технологияларни ишлаб чиқиш ва инновацияларни ривожлантиришда стартаплар ҳаётий муҳим рол ўйнайди. Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида инновацион тадбиркорлик (стартаплар) ҳақли равишда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Рақамли иқтисодиётни ривожланиш йилида пандемия туфайли “Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастури биринчи марта тўлиқ онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу формат барча иштирок этувчи жамоалар учун ажойиб амалиёт ва рақамлаштириш сари амалий қадамдир.

Пандемия жиддий таъсир кўрсатадиган соҳалардан бири бу бандлик соҳаси бўлиб ҳозирги иқтисодий муносабатлар қайта шаклланаётган бир пайтда иқтисодиёт тикланиши билан баъзи иш ўринлари йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шу сабабли бу йил "Стартуп ташаббуслари" дастури янги иқтисодий воқеликлар ва бизнеснинг трансформацияси учун фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали билим алмашишадиган, мутахассислар ва технологик лойиҳалар тайёрлайдиган майдонига айланади.

Пандемия даврида ўзгараётган муҳит ва истеъмолчиларнинг ихтиёрлари корхона ва ташкилотларнинг бизнес жараёнлари ва инфратузилмасида жиддий талаблар қ ўймоқда, ва ўз фаолиятларини сақлаб қолиш учун харажатларни янада камайтиришга ва янги иш усулларини излашга мажбур қилмоқда. Янги технологиялар ва ишланмаларга талабни ўрганиш шаклида акс алоқа ўрнатиш орқали дастур корхона ва ташкилотларга харажатларни камайтиришга, асосий бизнес жараёнларини рақамлаштиришга ва муаммоларни ҳал қилиш учун иқтидорларни кашф қилишга ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Жорий йилда дастур ўз ишини Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг барча ҳудудларида ташкил этади ва Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Дастурий таъминот ва ахборот технологиялари технопарки (ИТ-парк) ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширади.

Республиканинг барча ҳудудларидан энг истиқболли 40 та лойиҳа жамоалари (ҳар бир вилоятдан 3 тагача ва Тошкент шаҳрида 10 тагача лойиҳа) якуний тақдимотлар натижасига кўра ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантлар билан тақдирланади. Бу грантлар "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан Япония ҳукумати молиявий кўмаги асосида ажратилади.

Қўллаб-қувватлаш дастури, лойиҳаларни танлаш мезонлари ва иштирокчиларга қўйиладиган талаблар тўғрисида қўшимча маълумотни www.startupinitiatives.uz саҳифасидан олишингиз мумкин. Aризалар 2020 йил 16 сентябргача қабул қилинади.

Танлов эълон қилиниши:17.08.2020

Aризалар қабул қилиниши:16.09.2020 гача

Aризаларни баҳоланиши: 30.09.2020 гача

Дастур бошланиши: 01.10.2020 дан

“Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастури 5 йилдан бери фаолият юритиб, бу йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазирлигининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида Россия Федерацияси молиявий кўмаги асосида амалга оширилмоқда.

Қўшимча маълумотлар учун: +998 90 317 39 59, Усмон Рахимжанов, “Ўзбекистонда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш” лойиҳаси, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналиши менежери.

ОAВ вакиллари учун: +998 93 397 75 99, Бехзод Умаров, “Ўзбекистонда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш” лойиҳаси жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис.

Veb-sahifa: http://startupinitiatives.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/startupuzb/

Telegram: https://t.me/startup_initiatives