Фахрийларга эҳтиром

06.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов бошчилигидаги вазирлик ходимлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 93 ёшли уруш фахрийси – Валентин Лазеров Ивановични Хотира ва қадрлаш куни билан табриклашди.

Валентин Лазеров 1926 йил 14 январь Волгоград (Сталинград) шаҳрида туғилиб, вояга етган. 1943 йил бошланган ҳарбий хизмат Валентин Ивановични Узоқ Шарқдаги жанг майдонларига олиб борган. 1950 йил ҳарбий йўлланма билан Ўзбекистонга келиб, 1977 йилга қадар ҳарбий соҳада хизмат қилган. 70-йиллар охиридан темир йўл тизимидаги ҳарбий бўлинмада фаолият юритган.

Учрашув давомида Валентин Лазеров уруш хотиралари ҳақида сўзлаб бериб, кўрсатилаётган эҳтиром учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар республика бўйлаб давом этмоқда.

IMG_2259

IMG_2343

IMG_2277

IMG_2363