Фарғона шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази томонидан хотин-қизлар учун тадбир ташкил этилди

01.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар ижросини амалга ошириш мақсадида Фарғона шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази томонидан Фарғона тумани "Сой бўйи" МФЙда тадбир ташкил этилди.

Унда ёшлар ва хотин-қизларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган "Ишга марҳамат" мономарказида мавжуд 20 дан ортиқ касб-ҳунарлар ҳақида маълумот берилиб, тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.