“Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч”

07.05.2021

#Xotira_va_qadrlash_kuni
Бандлик ва меҳнат муносабаталари вазирлигида “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” мавзусида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир 9 май - Хотира ва Қадрлаш умумхалқ байрами кунига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Республика "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари: "Ветеран" жангчи-фахрийлар бирлашмаси қошидаги "Ватанпарвар фахрийлар" бадиий жамоаси раҳбари, подполковник Алишер Ҳамроев ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимовлар иштирок этдилар.

🏆Тадбир якунида вазирлик тизимида кўп йиллар давомида меҳнат қилган фахрийлар вазирликнинг совғалари билан тақдирландилар.