Эшитиш қобилияти заиф фуқаролар Нукус шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида "Сантехника ва чилангарлик устаси" касбига ўқитила бошланди

02.02.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-декабрдаги ПҚ-57 сонли "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини таъминлаш мақсадида эшитиш қобилияти заиф фуқароларни Нукус шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида "Сантехника ва чилангарлик устаси" касбига ўқитиш бошланди.