Ёш тадбиркорлар вазир билан учрашди

20.05.2021

Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурининг Навоий вилоятидан саралаб олинган тадбиркорларга қурилмаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ҳусанов Нозим Бахтиёрович , Навоий вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Атамуродов Тўлқин Тўймуродович, Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Авезов Эркин Истамович иштирок этишди.

🎉Навоий вилоятидан 5 нафар саралаб олинган тадбиркорларимиз:

Ярашов Озодбек– «Inno-Step» МЧЖ раҳбари,

Раимбердиева Назокат–«Raimberdieva Nazokat» ЯТТ,

Бахронов Акмал –«Compass Group» МЧЖ раҳбари,

Шодиева Азиза – «Chevarqizlartikuvxonasi» оилавий корхонаси раҳбари

Санақулов Бахтиёр – «GeodesicWork» МЧЖ раҳбари