Қашқадарёлик ёш тадбиркорлар ўзларининг бизнес ғояларини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар билан тақдирландилар

29.04.2021

Бугун, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида беш нафар тадбиркорга иш ўринларни яратиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, замонавий касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш шарти асосида 219 млн сўмлик қурилмалар топшириш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Юсупов, БММВ Иш билан таъминлаш Бош бошқармаси раҳбари Б.Қурбонов, Савдо-саноат палатаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда қурилма олувчи тадбиркорлар иштирок этишди.


Ушбу қурилма ва техника воситалари Россия Федерацияси ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида ҳамда Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида топширилмоқда.