Мўйноқда карантин ва чекловлар даврида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари

18.04.2020

Қорақалпоғистон Республикасининг олис тумани, Оролбўйи ҳудуди – Мўйноқда карантин ва чекловлар даврида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадлари қисқаришининг олдини олишда қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Мазкур масалалар ечими юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов бу ҳудуд масъуллари билан учрашиб, мавжуд вазият билан танишди. Ечилиши лозим бўлган муаммолар юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

photo_2020-04-18_21-38-58

Шунингдек, “Тикозек” овул фуқаролар йиғинидаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан ажратилган субсидия ҳисобидан қурилган иссиқхоналарда бўлди. 250 нафар ишчини экин майдонларига жалб этган “Муйнок келажаги бунёдкорлари” МЧЖдаги мавжуд вазият билан танишди.

Қайд этиш лозимки, тумандаги ишсиз ва карантин туфайли вақтинча бандлиги таъминланмаган фуқароларнинг 738 нафари жамоат ишларига жалб этилди. Уларга Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 544,5 млн сўм тўлаб беришиш кўзда тутилган.

photo_2020-04-18_21-38-45

Бундан ташқари, 15 гектар ер майдонига кооператив ташкил этилиб, мазкур кооперативда 50 нафар фуқаро бандлиги таъминланмоқда. 4 та кам даромадли оила ва 28 нафар ишсиз фуқарога енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқада экишга уруғ, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиши учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 71,4 млн сўм субсидия ажратилди.