Диққат муҳим хабар
16.07.2022
Юқори ҳароратли об-ҳаво шароитларида корхоналарда ишлаётган ходимлар ва иш берувчиларга ишлаш тартиби ва тавсиялар
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида кузатилаётган юқори ҳароратли об-ҳаво шароитларида корхоналарда ишлаётган ходимлар ва иш берувчилар томонидан белгиланган тартибдаги микроиқлим бўйича санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда меҳнат фаолиятларини амалга оширишлари талаб этилади.
Хусусан, корхоналарда йилнинг иссиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари, бўлимлар ва бошқа ёпиқ ҳудудларда микроиқлимнинг меъёрлари СанҚваМ 0324-16 талаблари асосида бўлиши лозим.