Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 9 ойлик ҳисоботи муҳокама қилинди

16.11.2020
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  “Миллий тикланиш” ДП фракциясида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган мазкур муҳокамада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов иштирок этди. 
 
Фракция Вазирлик томонидан Республикада аҳоли бандлигини таъминлашда Жамоат ишлари дирекцияси ва Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармалари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. 
 
Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси харажатларини ошириш юзасидан таклифларни қайта кўриб чиқиш топширилди.